Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сувни тежаш бўйича амалий семинар ўтказилди
2021-07-06 16:30:11 267
Пахта-ғаллачилик йўналишидаги “Давлатжон” фермер хўжалигида Тошлоқ ва Ёзёвон тумани ҳокимлари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида томчилаб суғориш технологиясини жорий этиш ҳамда ғўзани саратонда суғориш ишларини бориши бўйича семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Ф.Исмоилов қатнашди.Томчилаб суғоришнинг афзалликлари юзасидан мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Семинар давомида вилоят прокурори ўринбосари “Давлатжон” фермер хўжалигида мавжуд 27 гектар пахта майдонининг 13,5 гектарида томчилаб суғориш ишлари ташкил этилганлиги билдириб, томчилиб суғорилаётган пахта майдонида Тошлоқ, Ёзёвон тумани хокимлари, фермер ҳўжалиги раҳбарлари шунингдек, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда пудрат қурувчи ташкилот мутахассислари биргаликда томчилаб суғориш ишларини кўздан кечирдилар.
Пудрат қурувчи ташкилот мутахассисларига келгусида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.