Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ҳоким ва ёшлар" учрашувида 40 нафар уюшмаган ёшларнинг мурожаатлари эшитилди
2021-07-06 17:38:38 233
Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг туманимиздаги уюшмаган ёшлар ҳамда таълим муассасаларининг битирувчилари билан учрашувлари уюшқоқлиқ билан ўтказилмоқда. Фурқат маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-мактабда ташкиланган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида 40 нафар уюшмаган ёшларнинг мурожаатлари эшитилди. Бир неча кун давомида маҳалла фуқаролар йиғинларида берилган эълонлар орқали ташкилланган учрашув ўзгача тараддуд ва тартибда ташкилланди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар иштирок этдилар.
Учрашув аввалида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори Аҳрорбек Худойберганов, туман ИИБ бошлиғи Фарҳоджон Бектошев ва туман ДСИ раҳбари Қуёшбек Бекмирзаевлар мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, туманимиздаги ёшларнинг бугунги кундаги ташаббускорлиги, ижодкорлиги ҳақида фикр билдириб, туманимизда улар учун яратилган шарт-шароитлар, тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланиш истагини билдираётган фуқаролар, айниқса ёшларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тумандаги масъул раҳбарлар ҳудуддаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечим топиши учун амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида ҳам маълумотлар бердилар.
Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми, яъни ёшларнинг мурожаатларини тинглашга ўтилди. 18 нафар мурожаатчининг ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, такрорий экин экиш учун ер ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун тикув машинаси ажратиш каби масалалар ҳал этилди. 10 нафар ёшларнинг ўқиш жойларини кўчириш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш каби мурожаатлари ва кўчани асфальтлаштириш, трансформатор ўрнатиш, ичимлик суви тармоғи тортиш сингари таклифлари ўрганилиб, тушунтиришлар ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
12 та мурожаат эса жойига бориб ўрганиш ҳамда ижросини таъминлаш юзасидан муддат талаб этганлиги боис назоратга олинди. Ўтган учрашувлар ва сайёр қабуллардаги мурожаатлари ижобий ҳал этилган ёшлар ҳам учрашув давомида сўзга чиқишиб туман ҳокими ва сектор раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.