Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТОШЛОҚЛИК ФУТБОЛ МУҲЛИСЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2021-07-07 16:50:20 248
Ҳурматли туманимизнинг ашаддий футбол муҳлислари ва севимли жамоамиз “Тошлоқ” футбол клубининг ўйинларини соғиниб қолган миллионлар ўйини ишқибозлари!
Тошлоқ тумани ҳокимлиги ва туманимиз мутасадди раҳбарларининг ташаббуслари билан яна туманимизга катта футбол нафаси қайтмоқда! Узоқ танаффусдан сўнг “Тошлоқ” футбол жамоаси барча муҳлисларни яна қувонтиришни бошлади!
Бугун Фарғона вилояти биринчилиги, иккинчи лига мусобақаларининг 4-турига старт берилади. Жамоамиз илк учрашувини 16 июнь куни Фурқат тумани марказий стадионда Фурқат туманининг “Фурқат” жамоасига қарши ўтказиб ғолибликни қўлга киритган эди. 2-турда эса "Ёзёвон лочинлари" жамоаси билан ўз уйидаги баҳсда дуранг қайд этди. 3-турда Фарғона шаҳрининг "Фарғона ФММ" жамоаси билан меҳмонда кечган баҳсда мағлубиятга учради.
Шундан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан жиддий ўзгаришлар қилинди. Жамоага Азизбек Мамажонов мураббий этиб тайинланди. Янги дарвозабон ва икки нафар ҳужумчилар билан шартнома имзоланди. Бугун эса севимли жамоамиз 4-тур доирасида Марғилон шаҳрининг "БЎСМ" жамоаси билан "Тошлоқ" ўйингоҳида ўйнайди. Мазкур ўйин эртага соат 17:00 да бошланади.