Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилонда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ўтказилди
2021-07-08 18:33:41 250
Ўзбекистон Республикаси ИИБ, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Судялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур қабулда вилоятнинг Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, шунингдек, Тошлоқ ва Фарғона тумани фуқаролари ўзларидаги мавжуд муаммолар, жумладан суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Бекзод Болиев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Эшмурод Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Халилулло Тўрахўжаев, Ўзбекистон Судьялар Олий Кенгаши масъул ходими Ойбек Хакимов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Озод Насимовларга тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Қабул давомида қилинган мурожаатларнинг асосий қисмини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норозилик, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, қарздорликни ундириш, уй-жой ва мерос масалалари ташкил этди.
Қабул якунига қадар умумий ҳисобда 352 нафар фуқароларнинг жиноий, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ҳамда оммавий муносабатлар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилиб 258 та мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Бундан ташқари қуйидаги масалалар ҳам ижобий ҳал этилди:
- 81 нафар судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо турлари Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод этилди;
- 1 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, суд залидан қамоқдан озод қилинди;
- 19 та тадбиркорлик субъектлари ўз ихтиёрлари билан моддий зарарни ўрнини қоплаганликлари учун уларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан ишлари тугатилди;
- 22 та фуқароларга алимент ундириш ҳақидаги суд буйруқлари чиқарилиб, ижрога қаратилди;
- 14 та ҳолатда судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган факт белгиланиши натижасида уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланиб, улар пенсия олиш ҳуқуқи тикланди;
- 8 та ҳолатда ажралиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра уларни яраштиришга эришилди;
- 81 та ҳолатда фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, низолар ҳал этилди;
- 4 нафар тадбиркорлик субъектларининг жами 145.000.000 сўмлик дебитор қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризалари сайёр суд мажлисида мазмунан кўриб ҳал этилиб, даъвогар фойдасига ҳал этилди;
- 28 та шикоят бўйича суд қарорлари ижроси тўхтатилди.Қабулда муаммолари ҳал бўлган 25 та нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ва оғзаки ташаккурнома билдирдилар.