Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ҳунармандлар маркази" хотин-қизларнинг севимли масканига айланмоқда
2021-07-13 18:22:43 251
300 иш ўринга мўлжалланиб туман марказида бунёд этилган “Ҳунармандлар маркази” фаолиятини йўлга қўйганига ҳали узоқ вақт бўлмади. Қисқа фурсатларда эришилган натижа эса ёмон эмас.
Янги бино 3 қаватли бўлиб, савдо комплекси ва кўргазмалар зали, гилам тўқиш ҳамда атлас ва адрас матоларини ишлаб чиқариш бўлимларидан иборат.Машҳур ҳунарманд Иброҳимжон Султонов раҳбарлик қилаётган марказ 300 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминлаши кўзда тутилган. Гилам тўқиш, атлас,а драс ва баҳмал матоларини тўқишни ўрганган хотин-қизлар фаолиятларини ўз уйларида касаначилик асосида олиб бориш имконияти ҳам мавжуд.
Марказ фаолиятини ривожлантириш, "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз хотин-қизларни ишга жойлаштириш, ҳунарни ўрганган аёлларни касаначиликка жалб этиш бўйича туман ҳокимлиги ва мутасаддилар томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Наргизахон Омонова 10 йилдирки бахмал тўқиш билан мунтазам шуғулланиб, кўплаб шогирдларга ҳунар сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Моҳир устанинг таъкидлашича, агар инсонда қунт бўлса, шу ҳунар орқали келажагини кўра олса, узоғи билан икки ҳафта давомида бу ҳунарни эгалласа бўлади. Саддалик мактаб битирувчиси бўлган Зулхуморхон Азимованинг ҳам бу ҳунарни ўрганишча бўлган иштиёқи баланд. Бир ҳафта деганда устози Наргизахон Омонованинг анча-мунча ҳунаридан "ўғирлади".
"Ҳунармандлар маркази"да бундай ёшларимизни кўплаб учратишимиз мумкин. Гилам тўқиш, адрас, атлас ва бахмал матоларини ўрганишга ошиқаётган ёшлар, хотин-қизлар сафи эса кун сайин ортиб бормоқда. Албатта, ишчи ўринлар сони чекланган, лекин бу ҳунарларни эгаллаган хотин-қизлар фаолиятларини касаначилик асосида ўз уйларида давом эттириш имконияти ҳам мавжуд. Бўшаган иш ўринлари эса, яна янги ҳунар ўрганувчилар ҳисобига доимий тўлдириб борилади.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати