Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бугун халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2021-07-14 18:53:27    253

PDF yuklash
Chop etish


Сессия ишини туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Джурабаев очди ва олиб борди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сиёсий партиялар ҳамда тегишли идора, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Бугунги сессия кун тартибида биринчи масала юзасидан туман ҳокими А.Джурабаевнинг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида"ги ва  фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси С.Акбаров ҳамда Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси Ҳ.Бойназаровларнинг 2021 йил биринчи ярими мобайнида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борилган фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.
Навбатдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида"ги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаровнинг ҳамда "Тумандаги оғир шароитда бўлган Фурқат ҳамда Бўстон маҳалла фуқаролари йиғинларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб бориладиган ишлар ҳақида" эса туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари А.Деҳқоновлар ахборот беришди.
Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала - "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ туман Халқ қабулхонасининг 2021 йил 1-яримида тумандаги секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижроси ва туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифати тўғрисида" ва "Туманда 6 та ижтимоий танглик ўчоқлари юзага келган маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг мавжуд муаммолари, камчиликлари юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл хариталар” ижроси ҳақида" Тошлоқ туман Халқ қабулхонаси мудири С.Исмоилов сўзга чиқди.
Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 
Сессия ўз ишини эртага, 15 июль куни давом эттиради.