Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Истиқболли лойиҳалар амалда: Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида биргина корхонада 200 дан ортиқ иш ўринлари яратилади

×

 2021-07-14 18:53:43    248

PDF yuklash
Chop etish


Кейинги йилларда мамлакатимизда хорижлик ишбилармонлар билан ҳамкорликдаги кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда. “Agro impex valley” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси туманимиздани йирик корхоналардан бири бўлиб ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Айни кунда қўшма корхонада қувур профиллари ҳамда автомобиллар учун юқори кучланишли ўт олдириш ўтказгичлари ишлаб чиқарилмоқда. Қарийб 2200 минг АҚШ долларилик инвестиция ҳисобига замонавий технологиялар ўрнатилган бўлиб ҳозирча хом ашё асосан Жанубий Корея, Хитой ва Россия давлатларидан олиб келинмоқда. Қўшма корхонада бир йилда 7-8 минг тонна труба профиллари ишлаб чиқариш қуввати мавжуд.
Бугунги кунда бу ерда 50 нафардан зиёд туманимиз ёшлари замонавий технологияларни бошқариб сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда иштирок этмоқдалар. Яна шуни таъкидлаш жоизки, қўшма корхона маҳаллийлаштириш дастурида ҳам  фаол иштирок этиб автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, жумладан юқори кучланишли ўт олдириш ўтказгичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар салмоғининг янада кўпайишида ҳам ўз ҳиссасини қўшаётир. Кафолатли маҳсулотларга талаб кун сайин ошиб бормоқда.
“Agro impex valley”нинг истиқболи порлоқ дейиш учун асос бор. Боиси вилоятимиз бўйлаб гидропоника усулидаги иссиқхоналарни тайёр ҳолатда ишга туширишда қўшма корхона фаол иштирок этмоқда. Бунинг учун зарур бўладиган қувур профиллари ва бошқа жиҳозлар шу ернинг ўзида тайёрланиши юқоридаги мақсадга дадил киришиш имкониятини бермоқда. Бундан ташқари автомобиллар учун ўндан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун ҳам  тайёргарлик ишлари боряпти. Бу қўшма корхона учун фаолиятни янада кенгайтириш, иш ўринларини кўпайтиришда қўл келади, албатта.
Шунингдек, корхона раҳбари Фарҳоджон Ботиров мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан янги трикотаж цехини очишни ҳам режалаштирган. 200 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган мазкур лойиҳанинг бино-иншоотининг қурилиш ишлари якунига етказилмоқда. Албатта, бу янги лойиҳа 200 дан ортиқ хонадонларга чинакам байрам совғаси бўлиши шубҳасиз. 


Фурқатжон ҚОДИРОВ, 

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.