Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Дилоромхон Аҳмедова: ОМАД 60 ЁШДА ҲАМ КЕЛАВЕРАР ЭКАН

×

 2021-07-16 17:15:25    247

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш борасидаги ташаббуси тез фурсатларда амалга киритилиб, унинг ортидан минглаб аёллар ўз бизнесларини бошлаб юборишди. Ўзига ишончи етарли бўлмаган хотин-қизларимиз ҳам ушбу мурожаатдан сўнг куч-ғайратга тўлишиб, тадбиркор бўлишга аҳд қилдилар. 
Саломатлиги туфайли хорижга кетишга мажбур бўлган суҳбатдошимиз Д.Аҳмедова узоқ йиллар Россия давлатида истиқомат қилган. Тирикчилик учун опа турмуш ўртоғи, фарзандлари билан тиним билмай меҳнат қилишди. Суҳбатдошимиз охирги йилларда трикотаж соҳасида ишлаб, унга бўлган эхтиёж юқорилиги боис, Ўзбекистонга қайтгач ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ўзи тиккан маҳсулотларни Россияга экспорт қилишни ният қилган.
Яхши ният–ярим давлат деганларидек, Дилоромхон опа жонажон она диёрига қайтди-ю, шу ишни бошлаш ҳаракатига тушди. Энг аввало туман “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбари Г.Собировадан тадбиркорликни бошлаш йўл-йўриқларини ўрганди. Сўнг эса туман ҳокими ҳузурида бўлиб, ўз мақсад-муддаоларини ҳоким билан ўртоқлашди. Астойдил қилинган ҳаракатлар тез орада ўз самарасини кўрсатиб туман Халқ банкидан дастлаб тикув машиналари учун, кейин эса хом-ашё учун кредитлар ажратилиб, икки ой фурсат ичида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
- Асли олий маълумотли бошланғич синф ўқитувчисиман. Тақдир тақазоси билан ҳорижда бир қанча йил ишладим. Яхши яшадик, даромад қилдик, барибир ўз уйинг – ўлан тўшагинг экан. Бунга уйга қайтганимдан сўнг яна бир бор амин бўлдим, - дейди суҳбатдошимиз мамнуният билан. - Дастлаб ёшим туфайли тадбиркорликни бошлашга бироз чўчиган эдим. Бироқ туманимиз мутасаддиларининг қўллаб-қувватлагани менга куч бағишлади. Ҳозирда кўзлаётган марраларим, ниятларим жуда ҳам кўп.
Айни кунларда Д.Аҳмедова маҳалласининг ишсиз келинларидан 6 нафарини иш билан  таъминлади. Улар билан биргаликда соҳани обдон ўрганишиб, бозори чаққон маҳсулотларни тикиб, савдога чиқаришаётир. Қўли-қўлига тегмай чойшаб тикаётган Ҳамидахон Ҳомидова, Шоирахон Қодирова, Камолахон Ҳожибоева,  Хуршидахон Қаюмовалар аслида моҳир тикувчилар эмас эди. Улар раҳбарлари Дилоромхон опанинг “Қўлингдан келади” дея, ишонч билан айтган сўзларидан илҳомланиб, тез фурсатда тикиш сирларини ўзлаштиришди. Бичиш борасида эса Зиёдахон Сулаймоновага тенг келадигани йўқ. Буюртмага қараб тикувчиларни ўз вақтида иш билан таъминламоқда.
Жамоадаги аҳиллик, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамфикрликда иш тутишларини англаш қийин эмас. Шу боисдан ҳам ишларида барака ва омад уларга ҳамроҳдек гўё.  Дилоромхон  опадаги ёшлардек фикрлаш ва шижоатни кўриб рости ҳавасимиз келди.


Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати