Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ободликдан яшнаган манзиллар

×

 2021-07-27 18:49:00    153

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларнинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшашларини кафолатлаш, вилоятимизда  коммунал хизмат кўрсатиш бўйича замонавий бозорни шакллантириш йўлида изчил саъйи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, "Обод қишлоқ" дастурига асосан, Тошлоқ туманининг Фурқат маҳалласидаги кўп квартирали уйларнинг  архитектуравий қиёфасини яхшилаш, атроф ҳудудини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Дастурда белгиланган таъмирлаш-тиклаш ишларини сифатли ҳамда тезкорлик билан амалга ошириш юзасидан Фарғона вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи А.Мадаминов тумандаги мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Маълумот учун: Тошлоқ тумани ҳудудида 47 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларга 3 та хусусий уй-жой мулкдорлари хизмат кўрсатиб келмоқда.