Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИ ҚАБУЛИДА
2021-12-16 22:17:48 248
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида ҳар сешанба куни туман ҳокими А.Джурабаевнинг жисмоний ва юридик шахслар учун қабули ўтказилмоқда.
Бугун ўтказилган қабулда ҳам 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 га яқин мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 20 га яқин мурожаатлар сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди. Қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 4 та оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди.
Шунингдек, қабул сўнгида туман ҳокими мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати