Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Спорт мусобақаси ўтказилди

×

 2022-01-10 17:44:12    145

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан Тошлоқ тумани халқ таълими бўлими ва туман Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти билан ҳамкорликда спортнинг ҳаволи милтиқдан ўқ отиш тури бўйича 51 та умумтаълим мактабларининг чақириққача қадар башланғич таълим раҳбарлари, 1 нафар ўғил боллар ва 1 нафар ўқувчи қизлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада 126 та ўқувчи иштирок этди. Ўғил боллар ўртасида 1-ўринни 2-ИДУМ ўқувчиси Мўйдинов Акбархон,  2-ўринни 30-мактаб ўқувчиси Азимов Акрамхон ва 3-ўринни 29-мактаб ўқувчиси Раҳимов Муҳаммадқодирларга насиб қилди.
Шунингдек, қизлар ўртасида 1-ўринни 2-мактаб ўқувчиси Одилжонова Фотимахон, 2-ўринни 3-мактаб ўқувчиси Тўланбоева Мадинахон ва 3-ўринни 5-мактаб ўқувчиси Мухторова Фотимахонлар эгалладилар.
ЧҚБТ раҳбарлари ўртасида 1-ўринни 16-мактаб ЧҚБТ раҳбари Обидов Ахмадали,  2-ўринни 3-мактаб ЧҚБТ раҳбари Холматов Хайрулло ва 3-ўринни 49-мактаб ЧҚБТ раҳбари Абдуллаев Абдувохидлар муносиб топилди.
Мактаб жамоалари ўртасида 1-ўринни 3-мактаб,  2-ўринни 2-мактаб ва 3-ўринни 27-мактаб жамоалари эгалладилар. 
Ғолибларга Ватанпарвар ташкилоти ва халқ таълими бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати