Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Юридик ва жисмоний шахслар учун навбатдаги қабул ўтказилди
2022-01-11 17:25:22 249
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи К.Умаров томонидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Унда 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 дан ортиқ мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Айрим мурожаатларга хуқуқий маслаҳатлар берилди, ўнга яқин мурожаатлар эса жойида ўрганиш талаб этилганлиги учун ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олинди. Қабул давомида 5 та оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, мурожаатларни белгиланган муддатда ижро этмаган, ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати