Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ - МЕНИНГ ФАХРИМ

×

 2022-01-12 18:26:51    202

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол инсонлар бшлиб камол топишлари, ҳаётда ўз ўрниларига эга бўлишлари учун кўмаклашиш мақсадида ҳар бир маҳаллаларда ёшлар етакчилари ловозими жорий этилди.

Бугун "Заркент" маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ишлари агентликларининг маҳалладаги етакчилари иштирокида “Менинг маҳаллам - менинг фахрим” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов иштирок этиб, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан самимий суҳбатлашди. Суҳбат давомида янги ташкил этилган лавозимга тайинланган кадрларнинг асосий вазифалари нималардан иборат эканлиги ҳақида тушунчалар берди.
Фестивал доирасида туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туризм ва спорт бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ташаббуслари билан 18-30 ёшлар ўртасида футбол, стол тенниси, 7-30 ёшлилар ўртасида шахмат ва шашка, 16-30 ёшлар ўртасида волейбол, ҳаваскор ёшлар ўртасида арқон тортиш, армрестринг, тош кўтариш каби спорт мусобақалари ўтказилди.

Аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди.
Фестиваль давомида туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан маданий дастур ҳам ташкилланди. Концерт дастурида "Заркент" маҳалла фуқаролар йиғини ва ҳудудга яқин бўлган маҳаллаларнинг аҳолиси, айниқса ёшлари иштирок этишиб, маданий хордиқ чиқардилар. 

Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати