Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


1-сектор штабида сайёр қабул ўтказилди

×

 2022-01-15 13:11:28    156

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ туман ҳокими А.Джурабаевнинг 1-сектор штабида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Найман, Чек ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар учун ташкилланган сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувда фуқароларнинг мурожаатларига дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Қабул давомида 20 нафарга яқин фуқароларнинг коммунал, ер ажратиш, тадбиркорлик ва бошқа масалалардаги мурожаатлари эшитилди. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тўлиқ эшитилгач, масалага ечим топиш бўйича шу ернинг ўзида аниқ чора-тадбир белгиланди.

Бугун ўтказилган 1-сектор раҳбарининг сайёр қабулида 10 га яқин мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди. Тегишли мутасадди раҳбарларга мурожаатларни ижабий ҳал этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, қабул сўнгида туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари билан ҳам фаолиятлари юзасидан суҳбатлашди.