Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ВАТАНИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

×

 2022-01-15 13:13:02    138

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Тошлоқ туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мудофаа бўлими ходимлари учун байрам тадбири ташкиллаштирилди. Тантанали маросимда ҳарбий хизматчилар, заҳирадаги офицерлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида туман ҳокими А.Джурабаев сўзга чиқиб, иштирокчиларини самимий қутлади. Шунингдек, тадбир давомида давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва Она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳарбийларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.