Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳамкорликда фаолият олиб борилмоқда
2022-01-18 15:53:48 202
"Қўрғонча" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зохиджон Сайдалиевнинг ташаббуси билан ҳоким ёрдамчиси Шерзоджон Исабоев, Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили Иқболжон Рустамов билан хамкорликда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартириш, бугунги кунда ишсиз ва ишлаш истагини билдирган фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда Аёллар ва Ёшлар дафтарига киритилган фуқароларимизга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлардан ўринли ва самарали фойдаланишга қаратилган мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Инфратузилмани ривожлантириб бориш баробарида маҳалланинг ўсиш нуқтасини аниқлаш ишлари жадал давом эттирилмокда. Айниқса, маҳаллада уюшмаган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбияловчи маънавий ва маърифий сухбатлар уюштирилиб, спортга жалб этиш орқали уларнинг бугунги қишки таътилларини ва бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида турли хил спорт мусобақалари ташкил этиляпти.
Шундай футбол мусобақаларидан бири, маҳалланинг Найзақайрағоч ҳудудида бўлиб ўтди. Мусобақада фаол бўлган бир гуруҳ ёшларимизга хомийлар томонидан ташкил этилган совғалар топширилди.