Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-01-18 16:28:00 200
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг жисмоний ва юридик шахслар учун қабули ўтказилди. Унда 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Фуқароларнинг моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш, кўчаларни асфальтлаш, шағал ётқазиш каби 20 га яқин мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган ўнга яқин мурожаатлар сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди. Қабул давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 6 та оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди.
Шунингдек, қабул сўнгида туман ҳокими мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама қилди. Белгиланган муддатда ижро этмаган, мурожаатларни ижобий ҳал этилишига бефарқ бўлган масъулларга огоҳлантиришлар берилди.