Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тадбиркорлар учун навбатдаги қабул ўтказилди

×

 2022-01-19 19:37:26    150

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев томонидан ҳар ҳафтада тадбиркорлар учун қабул ўтказилмоқда. Бугун ўнга яқин фуқаролар "Тадбиркорлар уйи"да ўзларини қийнаётган мурожаатларини туман ҳокимига етказишди. 

А.Джурабаев ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида ўрганилган мурожаатлар қатъий назоратга олинди. Ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

"Тадбиркорлар уйи"  фаолиятини янада фаоллаштириш,  муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Қабул давомида тадбиркорларнинг фоалиятларини кенгайтириш бўйича ер майдони масаласи, имтиёзли кредит олиш ва бошқа шу каби мурожаатлари эшитилди. 

Мурожаатларнинг  учтаси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Муддат ва ўрганиш талаб этган мурожаатлар эса ижрога қаратилди.