Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбари меҳнатободлик ёшлар билан учрашди
2022-01-20 18:36:09 178
Тошлоқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Джурабаев 23-мактабда 20 нафарга яқин ёшлар билан учрашди. Унда ДХХ Марғилон туманлараро бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ва туман прокурори А.Худойбергановлар ҳам иштирок этишди.
Учрашув аввалида сектор раҳбари мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, туманимиздаги ёшларнинг бугунги кундаги ташаббускорлиги, ижодкорлиги ҳақида фикр билдириб, туманимизда улар учун яратилган шарт-шароитлар, тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланиш истагини билдираётган фуқаролар, айниқса ёшларга ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг ёшларнинг мурожаатларини тингланди. Тадбир давомида 20 нафарга яқин ёшларнинг мурожаатлари, таклифлари эшитилиб, 11 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ўнга яқин мурожаатлар эса назоратга олинди.
А.Джурабаев тадбир давомида ҳудуддаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечим топиши учун амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берди.