Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Меҳнатобод" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди

×

 2022-01-20 18:39:34    149

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқаҳҳор Джурабаев кунлик иш режасига мувофиқ "Меҳнатобод" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. 

Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган ичимлик суви, ички кўчаларни асфальтлаштириш, шағал ётқазиш, имтиёзли кредит ва экин экиш учун ер ажратиш каби 20 га яқин масалалар масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Кўчаларни шағаллаштириш, ичимлик суви тармоқларни тортиш ва таъмирлаш,  электр таъминотини яхшилаш каби ўнга яқин мурожаатлар бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Муддат ва ўрганиш талаб этган масалалар ижро учун қабул қилинди. Шунингдек, туман ҳокими маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ва масъуллар томонидан "Маҳаллабай" ишлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди. Бириктирилган вакилларнинг ҳисоботлари эшитилди. Ишсиз фуқаролар, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.