Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда

×

 2022-02-03 17:40:52    188

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ташаббуси ва топшириғи билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда агентликнинг маҳаллалардаги вакиллари ҳамкорлигида турли спорт мусобақалари ташкилланмоқда.

14-мактабда тумандаги "Истиқлол", "Меҳнатобод", "Бўстон" ва "Жорқишлоқ" маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг валлейбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 

Мусобақа аввалида туман ҳокимлиги бош мутахассиси А.Ўсаралиев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг раҳбари в.в/б Д.Йўлдашев ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Д.Абдуллаевлар маҳалла ёшларини ўтказилаётган мусобақа ва тадбирларда фаол бўлишга чорладилар. 

Қизғин кечган ўйинлар якунига кўра ғолибликни қўлга киритган жамоалар ва ёшларига туман ҳокимлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Спорт мусобақалари ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.