Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугун қурилиш-монтаж ишлари якунланган иккита мактаб фойдаланишга топширилди
2022-02-07 18:42:06 230
Тошлоқ туманидаги 34- ва 37-мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман халқ таълими бўлими мудири Абдумажид Солиев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан 2021 йилда "Обод қишлок" ва "Обод махалла" дастури доирасида тумандаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактаби биноси мукаммал таъмирланди ва қўшимча 140 ўринли ўқув биноси қурилди.
“Ягона буюртмачи” инжиниринг компанияси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, пудратчи “Инперял Повер Булдинг” МЧЖ корхонаси ғолиб деб топилган эди. Республика маблағлари ҳисобидан 4465,2 млн. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари якунига етказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрел кунги 36-сонли раёсат баёнига асосан Давлат дастурига киритилган 37-мактабга 2720,6 млн. сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Пудратчи “Фарғона Пирамида файзи” МЧЖ корхонаси томонидан кенг кўламли ишлари олиб борилиб, бугунги кунда мактаб биноси замонавий дизайнда қад ростлади.
Ҳар икки таълим муассасаларининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритдилар. Шундан сўнг, меҳмонлар ва ота-оналар мактабда ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.