Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Навоий ёди ила яшаймиз мудом!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

×

 2022-02-10 19:38:32    168

PDF yuklash
Chop etish


Бугун  Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан назм мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг нишонлаш мақсадида туман ахборот-кутубхона маркази биносида  "Навоий ёди ила яшаймиз мудом!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда марказ раҳбари Одилхон Мажидов, туман ҳокими маслаҳатчиси Моҳирахон Қорабоева, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва фаол китобхонлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида ижодкор ўқувчилари ижросида Алишер Навоий қаламига мансуб бўлган ғазал ва рубоийлари ёд олиниб, асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Миллий рақслар ва маданият ходимлари томонидан шоир ғазалларидан қўшиқлар куйланди.

Шунингдек, тадбир давомида туман "Баркамол авлод" болалар маркази ўқувчилари ўртасида расм танлови ўтказилди.