Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 137 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Вилоят ҳокими Тошлоқ туманида барпо этилган янги йирик корхоналарни кўздан кечирди

×

 2022-03-27 19:41:37    287

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Тошлоқ туманидаги бўлиб, "Agro Impex Valley Marketing" МЧЖ томонидан барпо этилган, жиҳозлаш ишлари якунланаётган “Amira Textile” корхонасида бўлиб, янги йўлга қўйилаётган текстиль ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш линияси билан танишди. Корхонада пойафзал ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган бўлиб, яқин кунларда хориждан келтирилган дастгоҳларни ўрнатилиши бошланади.
Қарийб 65 млрд. сўмлик лойиҳа тадбиркорнинг ўз маблағи ҳамда хорижий кредит линияси ҳисобига амалга оширилаётган бўлиб, Япониядан ва Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Корхона тўла ишга тушиши натижасида 500 та иш ўрни яратилади.
Вилоят ҳокими Юқориқишлоқ МФЙ Қалача маҳалласида “Exsport Import Quality” мева-сабзавотчилик кластери томонидан амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ташиш ва сақлаш лойиҳасини ҳам бориб кўрди. Бу ерда барпо этилган лимончилик иссиқхонасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Ҳар икки манзилда тадбиркорлар билан мулоқот давомида лойиҳаларни тўла ишга тушириш билан боғлиқ масалалар ҳамда иш ўринларини кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating