Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

×

 2022-04-14 17:15:29    571

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сонли қарорига мувофиқ, республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.Республикамизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.

БМТ 2015 йилнинг 10 июнида «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунга келиб, МДҲ давлатларида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари бошланди.Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқични қамраб олади. 

Биринчиси - тайёргарлик босқичи. Бу уч йилга яқин вақт давом этади.Бунда, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.

Иккинчиси - асосий босқич 10 кундан 60 кунгача даврни ўз ичига олади. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади.

Учинчи-босқичда аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материалларни маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, олинган материаллар автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланиб, бирламчи маълумотларни автоматлаштирилган дастурларга киритиш учун кодланади, назорат ва таҳрир қилинади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олиниб, олинган натижалар эълон қилинади ва тарқатилади. Мазкур босқич 2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда амалга оширилади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунларида, шунингдек, республикамизда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунларида Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида амалга оширилиши белгилаб берилган.Рўйхатга олишни ташкил этилишида асосан МДҲ давлатларидан Белоруссия, Россия тажрибаларидан фойдаланилди. Аҳолини рўйхатга олиш бир ой давом этса, бирламчи натижалар 2024 йилда эълон қилинади.

Рўйхатга олиш жараёнида ҳар бир рўйхатга олувчига аҳоли пунктининг харитасидан келиб чиққан ҳолда 350-450 кишидан, бориши қийин бўлган ва олис ҳудудларда аҳолининг сони ўртача 250 нафардан тақсимот қилиб берилади. Рўйхатга олувчи 12 кун муддат ичида белгиланган аҳолини тасдиқланган шакллар асосида уйма-уй юрган ҳолда рўйхатга олиб чиқади. Олинган маълумотларнинг сир сақланиши кафолатланади. Тўлдирилаётган шаклларда ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, турар жойнинг хусусиятлари, яъни яшаш жойида мавжуд қулайликлар, шу жумладан санитария-гигиеник шароитлар, уй хўжалиги аъзолари томонидан узоқ вақт мобайнида фойдаланиладиган воситалар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам олинади.Аҳолини рўйхатга олишда биринчидан, аҳоли сони тўғрисидаги аниқ маълумотга эга бўламиз, иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, демографик ҳолат, аҳолининг жинси, ёши, миллати бўйича маълумотларни оламиз. Ушбу кўрсаткичлар иқтисодий ривожланиш дастурлари белгиланишида ёрдам беради.

Ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида аҳолини рўйхатга олиш ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараённи муваффақиятли ва тўлақонли бажариш билан биргаликда республикамизнинг ҳар бир аҳоли пунктлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади.