Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


2022 йил ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш бўйича кўргазмали семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

×

 2022-05-20 09:08:14    139

PDF yuklash
Chop etish


   Семинарда Тошлоқ туман ҳокими А.Джурабаев, вилоят прокурори ўринбосари М.Назаров, туман прокурори А.Худойберганов, туман ИИБ бошлиғи Ф. Бектошевлар ҳамда тумандаги тўртта сектор раҳбарлари, фермерларга хизмат кўрсатувчи бир қатор қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари вакиллари, отряд раҳбарлари, комбайн операторлари иштирок этди. Туманда жорий йилги ҳосил учун 172 та фермер хўжаликлари томонидан 5355 гектар майдонда бошоқли дон экинлари экилган. 

      -Бу йилги об-ҳаво шароити ғаллачилик учун мақбул келгани, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва белгиланган меъёрларга мувофиқ ўтказилиши натижасида мўл ҳосил яратилди,-дейди туман ҳокими А.Джурабаев.

     Ғалла ўрим-йиғим мавсумини сифатли ўтказиш мақсадида 17 та ўрим отрядлари ташкил этилиб, 17 та ўрим комбайнлари, 90 та юк автомобили, кўчма устахона, ёнилғи ташиш транспорти, ҳар бир отрядга биттадан кўчма дам олиш хоналари бириктирилган.