Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тошлоқ туманидаги барча умумтаълим мактабларида "Сўнги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.
2022-05-26 10:11:43 227
Бугун, 25 май куни юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби туманимиздаги таълим масканларида ҳам жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.
Туман ҳокими А.Джурабаев тумандаги 2-хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида қатнашиб, битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табриги"ни етказиб, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Байрам тадбирида ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларни рақсга чорлади. Тантанада ота-оналар, меҳмонлар битирувчиларни табриклаб, уларга таълим–тарбия берган устозларга миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тумандаги 51 та мактабларда “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ана шундай байромана тарзда нишонланди