Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДХХ кубогининг Тошлоқ туман босқичи ғолиблари аниқланди

×

 2022-05-26 10:19:58    542

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 24 май куни спортнинг “Мини футбол” ва "Футбол" турлари бўйича ДХХ кубоги мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

 Жорий ийлнинг апрель ойида старт берилган ушбу мусобақа тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 15000 нафарга яқин

18-30 ёшдаги уюшмаган ёшларни қамраб олди.

Шиддатли ва муросасиз ўтган баҳсларда “Мини футбол” тури бўйича сектор ғолиблигини қўлга киритган Найман, Юқориқишлоқ, Сўфилар ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари, футбол тури бўйича эса Гузарбоши, Фароғат, Сўфилар ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари беллашиб якунда 

“Мини футбол” тури бўйича

1-ўрин Сўфилар МФЙ

2-ўрин Юқориқишлоқ МФЙ

3-ўрин Найман МФЙ

4-ўрин Бўстон МФЙ 

"Футбол" тури бўйича

1-ўрин Бўстон МФЙ

2-ўрин Сўфилар МФЙ

3-ўрин Фароғат МФЙ

4-ўрин Гузарбоши МФЙ 

жамоалари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев, туман прокурори Ахроржон Худойберганов, туман ИИБ бошлиғи Фарходжон Бектошев, туман ДСИ раҳбари Дониёржон Ташматов ва ДХХ Марғилон шаҳар туманлараро бўлими бошлиғи Шохрух Хатамовлар иштирок этиб ушбу мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган жамаолар, фаол иштирок этган иштирокчилар ва бир гуруҳ ёшлар етакчиларига диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширдилар.

Шунингдек ғолиб жамоаларга “Expo Kollor Prin Teks” МЧЖ нинг соврин жамғармаси 30 млн сўм бўлган пул мукофотлари ҳам топширилди.