Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ

×

 2022-05-27 09:39:30    209

PDF yuklash
Chop etish


   Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йилнинг 9 февраль куни ички ишлар органлари ходимлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни – “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” деб эълон қилинган эди.

        Жорий йилнинг 26 май куни туманимизда ўтказилган профилактик тизимли тадбирлар натижасида соғлиқни сақлаш  муассасалари  ҳисобида турувчи, ички ишлар бўлимида ҳисобда турувчи шахслар яшаш хонадонларига бориб қайта жиноят содир этмасликлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб профилактик суҳбатлар ўтказилди. 

       Ўтказилган  профилактик тадбирда туман ҳокими А.Джурабаев, туман прокурори А.Худойберганов, туман ИИБ бошлиғи Ф. Бектошев ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасуловалар қатнашди.

        Тумандаги  51  та маҳалла   фуқаролар йиғинидаги  криминоген вазият таҳлил қилиниб,  маҳаллалар «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилган. Аҳоли ўртасида жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бундан буён масъул  идора ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда хотин-қизлар, вояга етмаганлар, ёшлар, айниқса, бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг доимий таҳлилини юритиш орқали бундай ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилади.