Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
PAXTA MAYDONLARIDA YIGʻIM-TERIM MAVSUMI AVJIDA
2022-09-16 09:29:58 226
Пахта миллий бойлигимиз. Уни нес-нобут қилмасдан, совуқ кунларга қолдирмасдан ўз вақтида териб олишлик хозирги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Тошлоқ туманида жорий йил ҳосили учун 166 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 120 гектар майдонда белгиланган агротехник тадбирлар асосида ғўза парваришланиб, “Экспо Колор прин текс” пахта-тўқимачилик кластерлари билан ўртача 36.8 центнердан жами 18850 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича шартномалар тузилган.
Пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиб териб олиш бўйича чора-тадбирлар давомида теримчиларни жалб этиш мақсадида тумандаги мавжуд 51 та маҳаллаларда меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳолини пахта теримига меҳнат шартномаси асосида ихтиёрий жалб қилиш орқали уларнинг бандлиги ва даромади ошишини таъминлаш бўйича ташвиқот ишларини олиб борувчи тарғибот гуруҳлари ташкил этилди. Натижада туман бўйича жами 10 минг нафар, шундан 5 минг нафар фермер хўжалиги аъзолари, 5 минг нафар уюшмаган аҳоли вакилларининг нома-ном рўйхати шакллантирилиб, улар билан белгиланган тартибда муайян муддатдаги меҳнат шартномалари тузилди. Туманда етиштирилган пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари тумандаги кластер корхонаси ихтиёридаги 3 та пахтани қабул қилиш масканлари, улардаги 52 та ғарам майдонлари, 17 та пахтани узатиш механизмлари, 17 та транспортёрлар, 21 та лаборатория жиҳозлари, 4 та ўт ўчириш насослари, 8 та сув ҳовузлари мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Мавсум давомида барча ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш, теримчиларга иш хақларини ҳар куни тўлаб бориш ва рағбатлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича ҳар бир ҳудудларда алоҳида ҳисоб-китоб гуруҳлар фаолият йўлга қўйилди.
Мақсад туманимизда бу йилги пахта терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиб, етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда териб олиш, теримчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборатдир.