Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“AMIRA TEXTILE”: МАҲСУЛОТ ҲАЖМИНИ 2023 ЙИЛДА 210 МИЛЛИАРД СЎМГА ЕТКАЗИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

×

 2023-02-23 18:02:52    254

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманининг Бешолиш даҳаси адирлардан иборат. 2020 йилда бу ерда “Келажак” саноат зонаси ташкил этилди. Унинг лойиҳалари қаторида тадбиркор Шерзод Ботиров муассислигидаги “Amira Textile” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳам бўлган. 2022 йилда у қуриб битказилди. Хориждан самарадор дастгоҳлар келтирилиб, ишга туширилди.Лекин тўқув дарстгоҳлари аввалгиларига ўхшамас эди. У компьютерга юкланган дастурга кўра икки, уч қат тўқий олар, бу эса истеъмолдаги турфа ҳил уст-бош, спорт ва оёқ кийимлари матоларини, ҳатто мебель қопламаларини ҳам тўқий оларди. Тадбиркор тўқув цехи билан чегараланмади.Айни чоғда тикувчиликни ҳам йўлга қўйди. Натижада тайёр маҳсулот турлари кун сайин ортиб борди. Секин-аста дастлаб Қўқон, кейин Тошкент, энди қўшни Қирғизистон ва Тожикистондаги йирик улгуржи бозорларидаги савдо ширкатлари Тошлоққа, “Amira Textile”га кела бошладилар.–Корхонамизнинг ўзига хослиги шундаки, биз Ўзбекистон бозорларига келаётган импорт трикотаж маҳсулотларини қисқартириб, ўрнини эгаллашга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биз кенг ассортиментли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, бозорга тақдим этяпмиз, – дейди ижрочи директор Алишер Қўчқоров.Бу мақсадга эришилаётганини унинг иқтисодий натижаларидан ҳам кўриш мумкин. Бу ерда яратилган иш ўрни ва мутахассислар билан маҳсулот ҳажмини 2023 йилда 210 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган.–Ўтган йилги қисқа ишлаш вақтида Россияга 300 минг долларлик экспортни амалга оширдик, – дейди Алишер Қўчқоров. – Йил бошида 1 миллион долларлик шартномага эришдик. Биз 2023 йилда уни 5 миллион долларга етказамиз.
“Ички бозорда импортни камайтириш, ташқи бозорда экспортни кўпайтириш!”. Бу “Amira Textile” шиоридир.Бу ерда яна бир ўзига хосликни учратасиз. Йигит-қизлар, мутахассислар чет элларга бориб ишлаётган ҳолатлар кўп учрайди. Тошлоқдаги саноат корхоналарига эса ҳориждан келиб ишлашмоқда.–Мен Туркиянинг Газиантеп шаҳриданман, – дейди лойиҳачи Усмон Пўлат. – “Amira Textile” корхонасида Европа талаблари асосида илғор технологиялар асосида иш ташкил этилгани ва асосийси, маҳсулот сифатли бўлгани учун ҳам Ўзбекистонга, Тошлоқ туманига келиб ишлаяпман.
Умуман, бугун туманда фаолият кўрсатаётган катта ва кичик саноат корхоналари 526 тани ташкил этади. 2023 йилда эса улар қаторига яна 56 та қўшилмоқда.