Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2023-02-27 16:09:56    237

PDF юклаш
Чоп этиш


Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Баҳор фасли кириб келиши билан Тошлоқ туманидаги маҳаллаларда тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатларда бошлаб юборилди. Ушбу жараёнда ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилиб, маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва  буташ ишлари амалга оширилмоқда.
     Бугун Сўфилар МФЙда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ҳашар йўли билан кўприк қуриш ишлари бошлаб юборилди.