Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БЕСАРАНГДА УНИВЕРСАЛ СПОРТ МАЙДОНЧАСИ БУНЁД ЭТИЛДИ

×

 2023-07-20 13:26:19    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда “Беш ташаббус олимпиадаси” шиори остида мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.
2022 йилда ўтказилган ушбу мусобақанинг Республика босқичида Бесаранг МФЙдаги спортчи қизлар “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг  Стритболь тури бўйича 27-30 ёшлар тоифасида биринчи ўринни эгаллаган. Шу муносабат билан мусобақа ғолиблари саналмиш Одина Аҳмадалиева, Фотимахон Исмоилова, Гавҳарой Низомова ҳамда Мавлудахон Абдулхамидоваларга ўзлари истиқомат қилаётган Бесаранг маҳалласига универсал спорт майдончаси қурилиши бўйича сертификат топширилган.
Айни дамда маҳаллада барча шароитларга эга замонавий универсал спорт майдончаси бунёд этилиб, ёшлар иҳтиёрига топширилди. Спорт майдончасидан ёшлар мунтазам шуғулланиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар.