Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


QONUN USTUVOR, JAZO MUQARRAR

×

 2024-02-01 16:25:35    162

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман мусиқа ва санъат мактаби биносида Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А. Раҳимов раислигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Сайёр суд мажлисида туман ИИБ бошлиғи А. Каттабеков, Фарғона вилояти ИИБ 1-МММ бошлиғи ўринбосари Б. Раҳмонқулов, Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ пробация бошқарма бошлиғи ўринбосари К. Расулов профилактика инспекторлари ҳамда Пробация гуруҳида назорат остида турган 500 дан зиёд шахслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 
Суд мажлисида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажармаган меҳнатга ҳалол муносабатда бўлмаган, жазони ўташдан бўйин товлаган 3 нафар назоратда турган шахсларга нисбатан жазони оғирроғига алмаштириш юзасидан ҳукм чиқарилди. Пробация назоратда турган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларни бузмасдан меҳнатга ҳалол ва виждонан ёндашганлиги сабабли 10 нафар шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб улар муддатидан илгари шартли озод этилдилар.
Сайёр суд мажлисида шунингдек 10 дан ортиқ маъмурий ишлар ҳам кўриб чиқилди.