Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


3-СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: САМИМИЙ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ

×

 2024-02-21 17:41:00    72

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги тадбир ва лойиҳаларнинг навбатдагиси сифатида бугун Тошлоқ туманида 3-сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги, туман мудофаа бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда дастлаб ҳарбий  оркестр ижросида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг, тадбирга ташриф буюрган ёшларга ҳарбий қисм оркестри томонидан шўх қўшиқлар тақдим этилди.
Туман ҳокимлиги биносида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи подполковник Авазбек Каттабеков, сектор ҳудуди маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ҳамда умумтаълим мактаби битирувчилари билан бўлиб ўтган учрашувда ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини тинглади.
Тадбир давомида сектор раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди. Ёшлар тарбияси, ёш авлод маънавиятини юксалтириш йўналишидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.  
Учрашувда турли соҳаларда ютуқларга эришаётган ёшлар ўз муваффақиятларини тенгдошлари билан бўлишдилар. Маҳаллада, мактабда намуна кўрсатган ёшларга IT  марказида ўқиш учун 50 фоизлик чегирма сертификати  ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқлар ёшларга юқори кайфият улашди.