Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining joriy yil 11-12 iyul kunlari Farg‘ona viloyatiga tashrifi davomida berilgan topshiriqlari yuzasidan Toshloq tumani hokimi Abduqahhor Djurabayevning tuman xalqiga MUROJAATI

×

 2024-07-18 13:14:19    273

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум ҳурматли Тошлоқликлар!


Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.


Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида ҳудудларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.
Тошлоқ тумани аҳолиси 219 мингга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам керагидан ортиқлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтилди. 


Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.Шу мақсадда, туманда ташкил этилган “Тараққиёт” КСЗда “Unversal Solyaris Grand” МЧЖ ҚК ажратиб берилган 12 гектар ер майдонида 40,0 млн.доллар инвестиция киритиш ҳисобига “Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш орқали экспорт ҳажми босқичма-босқич 20 млн долларга етказилади.
“Андижон-Фарғона” магистраль автомобиль йўлининг 4P112 Тошлоқ тумани ҳудудидан ўтган қисмида жойлашган ер майдонида хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 220 та янги иш ўринлари яратилади.


“Варзак” маҳалласида кигиз ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида:Тармоқ ташкилоти томонидан маҳалла ҳудудига 160 кВлик 2 дона трансформатор ўрнатилиши шунингдек Агробанк билан биргаликда ҳар бир оила тадбиркор дастури каби аҳолига янги замонавий дастгоҳлар ва хом ашё сотиб олиш учун 3,5 млрд.сўм (нақд пул кўринишида) кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилади. Натижада, 140 тадан ортиқ хонадонда кигиз ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳисобига 400 нафардан ортиқ аҳоли бандлигини таъминлаш, йиллик ўртача 2 млрд.сўмлик кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бюджетга қўшимча 205 млн.сўм тушумлар тушириш имконини беради.


Тошлоқ туманидаги “Izmir Innovation textile” МЧЖ томонидан умумий қиймати 10 млн.доллар бўлган “Суний ипдан мато ишлаб чиқаришни”ни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 150 та иш ўрни яратилади.
Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1 889,1 млрд сўмга етказиб, 1,2 баробарга ошираман. 
Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар. Шундан келиб чиқиб умумий қиймати 125,0 млн долларлик 23 та лойиҳаларни шакллантириб олдик ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайман.


Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида туманда жорий йил якунида 36,2 млн. долларлик маҳлотларни экспортга йўналтираман. Жорий йил якунига қадар 110,0 млн долларлик ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни вилоятда ишлаб чиқарилган темир-бетон ва цемент маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида якунига қадар туманда қурилиш йўналишида 8 та лойиҳалар ишга туширилади.

Шунингдек туман марказининг шаҳарсозлик қиёфасини ўзгартириш, кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1968-1975 йиллар оралиғида қурилган, маънан эскирган 2 қаватли 4 та турар-жойларни салохиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда реновация асосида янгитдан қурилади. Бунда бинолар 5-7 қаватли, ертўла ва 1-қаватларида ҳизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш белгиланади.


Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 5558 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 989 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 4294 та, қурилиш соҳасида 275 та иш ўринлари ташкил этилади.


Тижорат банклари томонидан ҳар бир маҳаллада йил якунига қадар 20 тадан жами 673 та (қиймати 19,0 млрд.сўм) микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1211 нафар аҳоли бандлигини таъминланади.
Шунингдек 2089 та ўзини-ўзи банд қилиш, 240 та якка тартибдаги тадбиркорлик ва 3318 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади;маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 442 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 8,8 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;банк мижозлари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни муаммоларини ҳал қилиш орқали 1684 минг та янги иш ўрни яратилади.  


Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 3932 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман. Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.


Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман. 


А.Джурабаев,Тошлоқ тумани ҳокими.