Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА
2020-02-21 20:24:47 257
Бугун халқ депутатлари тумани Кенгашининг навбатдаги иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, сиёсий партиялар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.
Сессияни туман ҳокими Ш.Абдусаломов очди ва олиб борди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан сессия котиби этиб 4-Терактаги сайлов округидан депутат Қорабоев Аъзамжон Райимберди ўғли сайланди.
Сессия ишида кун тартибидаги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Султоновнинг “2019 йилда туман тижорат банклари томонидан амалга оширилган ишлар ва 2020 йил учун белгиланган прогноз режалар тўғрисида”, Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари” бўйича доимий комиссияси раиси Т.Солиевнинг “Халқ депутатлари туман кенгаши ва депутатлари фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида”, туман прокурори А.Худойбергановнинг “Туманда 2019 йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Исақовнинг “Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахборотлари эшитилди.
Шунингдек сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман Агробанк филиали бошлиғи Д.Сотволдиев ва туман Халқ банки бошлиқ ўринбосари Ш.Камолжоновларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига 113-Тошлоқ сайлов округидан сайланган депутати Н.Тиллаволдиев қатнашди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.