Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
24 март - Бутун жаҳон силга карши курашиш куни
2020-03-15 10:37:34 233
Яна сил касаллиги ҳақида
Сил – бу сил бактерияларини организмга кириб бориши билан ривожланувчи юқумли касалликдир. Бунда касаллик билан шикастланувчи асосий орган –ўпка хисобланади. Камдан-кам холлардагина мия ва унинг қобиғи сили, суяклар, буйраклар, жинсий аъзолар, кўз, ичак ва бошқа органларнинг сили бўлиши мумкин. Сил билан оғриган беморларнинг 75% ини меҳнатга қобилиятли 20-40 ёшдаги инсонлар ташкил этади. Агар силни аниқлаш ва даволаш назорат остида ва узлуксиз амалга оширилиши тўғри ташкиллаштирилган бўлса, беморлар тез соғаядилар. Ҳозирги кунда сил касаллигининг деярли кўпчилик ҳолларини даволаш мумкинлиги исботланган. Бу касалликни биринчи бор юқумли эканлигини алломамиз Ибн Сино аниқлаган. Маълумотларга қараганда ҳар йили 10 миллиондан ортик одам силга чалиниб улардан 3 миллионга яқинида ўлим холати қайд этилмоқда.
Касаллик қўзғатувчи “Кўк таёқча”лар бўлиб, уни 1882 йилда немис олими Роберт Кох аниқлаб уни ўз номи билан атаган. Ана шу сил таёқчаси аниқланган куннинг 100 йиллиги муносабати билан бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1992 йилда 24-март дунё бўйича “Силга қарши курашиш куни»деб эълон қилинган.
Сил бактерияси қўзғатувчисининг ташқи муҳитда узоқ вақт яшаб қолиши мумкинлиги исботланган. Беморнинг балғамида, ҳаттоки қуриб қолганида ҳам, таёқча ўзининг яшаш қобилиятини сақлаб қолади. Унинг кўпайиши учун энг қулай шароитлар –намлик, қоронғулик ва 30 дан 40 даражагача ҳарорат хисобланади. Кўча чангида микобактерия ўзининг яшаб қолиш қобилиятини тахминан 10 кун сақлаб қолади. Аммо таёқча ультрафиолет нурларга сезгир – уларнинг таъсири остида сил қўзғатувчиси бир неча дақиқалардан сўнг, қуёш нурлари таъсири остида эса ярим соат давомида нобуд бўлади.
Сил бактериялари ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Улар сил билан касалланган инсонлар организмида кўпаяди. Улардан йўталганда, акса урганда, гаплашганда сил бактериялари атрофдаги ҳавога ажралиб чиқади ва соглом одамга ўтади. Сил наслдан наслга ўтмайди.
Бу касалликни олдини олиш, даволашга қараганда осонроқдир. Силга қарши болаларни туғриқхонада 2-3 кунлигидаёқ БЦЖ вакцинаси билан эмланади. Эмланган жойда 1 йилгача чандик колади ва чандикни катта кичиклигига караб беморда силга хосил бўлган иммунитет даражаси аниқланади. Агарда овқатланиш, меҳнат, дам олиш тартибига риоя қилинса, кўпроқ тоза ҳавода бўлиб, чекмаслик, алкоголга ружу қўймаслик, хонадаги тозаликни сақлаб, шахсий идишлардан, гигиена воситаларидан фойдаланилса, ўзингизни ва атрофдагиларни сил билан зарарланишдан ҳимоялашингиз мумкин. Касалланишни эрта аниқлаш мақсадида ҳар йилда режа асосида флюорографик текширишдан ўтиш тавсия қилинади. Силни ўз вақтида аниқлаш, даволаш ва тартиб бўйича шифокорнинг тавсияларини аниқ бажариш, даволаса бўладиган касаллик эканлигини ёдда сақлаш муҳимдир.
С. Каримов,
туман силга қарши курашиш бўлими бошлиғи, олий тоифали фтизиатр.
Р. Абдуллаева,
олий тоифали фтизиатр.