Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фуқаролар диққатига
2020-03-18 18:45:14 282
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги “Ариза берувчи уй-жой қурувчининг намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жой қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 103-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор ижросини Тошлоқ туманида белгиланган тартибда таъминлаш ва тумандаги уй-жойга эхтиёжманд оилаларнинг турмуш даражаси ва сифатини оширилишига ёрдам бериш мақсадида 2020 йилда намунавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.
2020 йилда қуриладиган намунавий уй-жойга талабгорларни аниқлаш учун зарур бўлган ариза ва белгиланган ҳужжатларни қабул қилиш туман комиссияси томонидан бошланди. Уй-жойга талабгорлар шу йилнинг 16 мартидан 16 апрелига қадар туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган “Уй-жой комиссияси”га ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади.
Туман уй-жой комиссияси.