Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТЎКИНЧИЛИККА ҲИССА ҚЎШАЁТГАНЛАР
2020-03-20 20:39:46 264
Томорқа – даромад манбаи
Оилани қўшимча даромад билан таъминлашда томорқанинг аҳамияти катта. Томорқасидан самарали фойдаланиш эвазига барча орзу-ҳавасларини рўёбга чиқараётган Пиёзчилик маҳалла фуқаролар йиғиниликлар билан суҳбатлашганимизда бунга яна бир бор амин бўлдик.
Даромад - гулчиликдан
Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида ҳаётга тадбиқ этилаётган эзгу ташаббуслар биринчи навбатда юртимиздаги ҳар бир оила фаровонлигини таъминлаш ҳамда ҳаётидан рози бўлиб яшашига қаратилаётгани билан эътиборга сазовордир. Бу борада қабул қилинаётган қарор ва фармонлардан оқилона фойдаланган инсон борки кам бўлмаяпти.
Фуқаролар йиғинининг Фахр кўчасида истиқомат қилиб келаётган Алишер ака Абдуллаев ҳамда Муяссархон опа Ёқубовалар кўп йиллар таълим соҳасида фаолият кўрсатиб, ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келишган. Ҳозирда нафақа гаштини суриш билан бирга хонадонларида барпо этилган иссиқхонада гуллар парваришлашяпти.
- Иссиқхонамизда 100 турга яқин хонаки гулларимиз бор, - дейди оила бекаси М. Ёқубова. - Уларнининг ҳар бири ўз ҳусусиятига эга бўлиб, алоҳида парваришни талаб этади. Қишда совуқдан, ёзда эса иссиқдан ҳимоялашимиз, суви ва ўғитини вақтида, меъёрида бериб туришимиз зарур. Шундагина гуллар биз истаганимиздек гўзаллик тарата олади.
Иссиқхона ишида оила бошиларига келинлари Моҳирахон Абдуллаева, набиралари Жаҳонгир ва Шоҳрузбеклар асосий ёрдамчилар ҳисобланишади. Айниқса байрамлар арафасида иссиқхонада иш кўпайиб, барчалари бирдек меҳнат қилишяпти. Буюртмачилар талабидан келиб чиқиб ҳамда бозорларимизда ҳаридоргирлигига қараб етиштирилаётган гуллар оиланинг даромадига даромад қўшиш билан бирга уларни доимий иш билан ҳам таъминламоқда.
Ҳар қарич ер ҳисобда
Томорқа – кони фойда эканини маҳалланинг яна бир оиласи Абдуҳаким ака ва Гулчеҳрахон опа Якубовлар оиласи мисолида ҳам айтишимиз мумкин. Улар эрта баҳордан ерга ишлов бериб, мавсумий экинларни мавриди билан экишга киришадилар. Бунинг натижасида бозорларимизга биринчилардан бўлиб турли сабзавотлар чиқаришни бошлашади. Маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси Одинахон Ортиқованинг айтишига қараганда бошқалар эндигина ерга уруғ қадашаётган вақтда бу оиланинг экинлари ҳосил беришни бошлар экан.
Оиланинг кенжа фарзанди Бахтиёржон турмуш ўртоғи Муҳлисахон билан томорқа парваришида анчагина тажрибага эгадирлар. Экинларнинг бир текисда экилгани, уруғларнинг бир чизиққа тортилгандай униб чиққани уларнинг ерга меҳр билан қараганликларидан даракдир. Бундай ҳонадонга ташриф буюрган кишининг албатта бахри дили яйрайди. Саранжом томорқа, дарахтларнинг шакл берилиб оқлангани бир сўз билан айтганда баҳорий юмушларнинг ўрнига қўйиб бажарилганини бошқаларга намуна қилса арзийди.
Ҳуснидахон Якубова,
“Тошлоқ тонги” мухбири.