Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МУРОЖААТ

×

 2020-03-25 15:32:29    250

PDF yuklash
Chop etish


Тошлоқ тумани Бош давлат санитария врачи Рўзматжон Матқуловнинг туман аҳолисига
МУРОЖААТИ

Ҳурматли фуқаролар туманимизда короновирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш эпидемиологик ҳолатни барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭОМ)  туманимиз аҳолисидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон сотиб олиш, бошқа муҳим юмишлар билан боғлиқ заруриятлардан ташқари кўчага чиқмасликларини сўрайди. Мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида фуқароларимизга гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда вақтларини ўз хонадонларида ўтказишлари тавсия этилади.

-Зарурият бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

-Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

-Фарзандларингизни қўл ювишини доимий назоратга олинг!

-Юз-кўзингизни тоза бўлмаган қўл билан ушламанг!

-Уй ҳайвонларни боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

-Одамлар орасида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

-Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

-Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларини яхшилаб пиширилганлигига ишонч ҳосил қилинг!

-Тана ҳароратининг 38 даражадан ортиши, қуруқ йўтал, нафас қисиши, ҳансираш пайдо бўлганда дарҳол уйингизга шифокор чақиринг. Хонадонларингизни доимо озода сақланишига эришинг ва дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантириш ишларини олиб боринг!

-Имкони борича кўча кўйларга чиқманг, сиз учун энг ҳавфсиз жой бу - шахсий хонадонингиз!

-Мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ва эпидемиологик ҳолат телевидение ва интернет тармоғида мунтазам ёритиб борилмоқда, фуқароларимиздан эълон қилинаётган тавсияларга амал қилиб, ваҳимага берилмаслик сўралади.

Сизлар учун биз ишдамиз,  биз учун сизлар уйда ўтиринглар!