Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭЪЛОН
2020-03-25 15:35:20 221
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси эълон қилинганлиги сабабли бугунги кунда республикамиз ҳудудида ушбу хавфли инфекция кенг тарқалиб кетишини олдини олиш, ушбу хавфли вируснинг кишилар ўртасида яқин масофали мулоқот, қўл бериб саломлашиш ва хат-ҳужжатлар орқали тарқалиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида
1. Тошлоқ туман ҳокимлигига юборилаётган ҳужжатлар лойиҳалари, хат-хабарлар, таклифлар, топшириқларга жавоб хатлар ва хизматга оид барча ёзишмалар ҚОҒОЗ КЎРИНИШИДА ТОШЛОҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИГА КИРИТИШ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ.
Ҳужжатлар фақат toshloqt@exat.uz ва t.Toshloq@umail.uz электрон почта орқали қабул қилинади (тел: 73-238-04-94).
2. Фуқаролар ва юридик шахслар вакилларини ТОШЛОҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ БИНОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ. Мурожаатлар t.Toshloq@umail.uz электрон почта орқали қабул қилинади (тел: 73-238-04-86).