Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳолимизнинг соғлиги - бизнинг ютуғимиздир
2020-03-30 18:23:00 225
Туманимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан туман бўйича зарарсизлантирувчи отрядлар ташкил этилиб, дезинфекцияловчи ускуна ва махсус транспорт воситаларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, бу борадаги ишлар туманнинг барча қишлоқ ва маҳалларида ҳам ташкил этилган бўлиб, бириктирилган ходимлар томонидан ҳудудлардаги ҳар бир муассасалар, савдо дўконлари, маиший хизмат шахобчалари ва аҳоли хонадонлари инфекцияга қарши дориланмоқда.
Тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Коронавирус пандемиясини олдини олиш борасида амалий ёрдам кўрсатаётган, тумандаги барча ишларга бош-қош бўлиб, муаммоларни ечиб бераётган туманимиз ҳокими Ш.Абдусаломовга, туман ИИБ бошлиғи Д.Мадаюповга, туман прокурори А.Худойбергановларга, оммавий зарарсизлантириш тадбирларини амалга оширишда раҳбарлик қилаётган туман хокими ўринбосари А.Дехқоновларга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Биз ўзимиз бу инфекцияни олдини олиш тадбирларини амалга ошира олмас эдик.
Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳодимлари короновирус касаллигини туманимизга кириб келишини олдини олиш юзасидан кучайтирилган режим асосида ишламоқдамиз. Халқимизнинг соғлиги биз учун муҳим. Белгиланган карантин даврида туманимиз аҳолисидан заруриятдан ташқари ҳолларда уйларидан чиқмасликларини сўраб қоламиз. Зеро, аҳолимизнинг соғлиги - бизнинг ютуғимиздир.
Р.Матқулов,
туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари.