Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 236 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Фарғона ҳақиқати”да босилгандан сўнг...

×

 2020-04-06 18:09:57    302

PDF yuklash
Chop etish


“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 19 февраль 14-сонида Тошлоқ  туман «Хонақа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мўътабархон Маҳмудованинг “Фарғона ҳақиқати” ҳақиқатни ёзадими?” сарлавҳали мақоласи юзасидан туман ҳокими  Ш. Абдусаломов имзоси билан таҳририятга ижавоб хати келди.Унда фуқаро мурожаатида қайд этилган масалалар туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилгани ва кўтарилган муаммолар юзасидан амалий ишлар бошланганлиги қайд қилинган.  Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун сув насоси, сув минораси ва беш минг метр сув тармоғини тортиш жорий йилда амалга оширилиши, тез ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини яхшилаш чора - тадбирлари ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, 31-умумтаълим мактабида 12 х 24 ўлчамдаги янги спорт залини қуриш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармасига таклиф берилган. Шунингдек, давлат — хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муассасаси қуриш учун ташаббускорлар аниқланаётганлиги айтиб ўтилган. 

ТАҲРИРИЯТДАН:  Туман ҳокими жавоб хатида битта маҳалла ҳаёт тарзи учун муҳим бўлган муаммолар ечими юзасидан амалий ишлар олиб борилаётгани ҳақида маълумотлар берилгани яхши, албатта. Лекин бошланган иш қоғозларда қолиб кетмасдан амалда бажарилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шундай экан, биз бу мавзуга яна қайтамиз