Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Диққат, танлов!

×

 2020-04-07 17:05:24    259

PDF yuklash
Chop etish


ҲУРМАТЛИ 5-11- СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИГ ОТА ОНАЛАРИ

Карантин вақтида болаларимизнинг вақтларидан унумли фойдаланиш мақсадида 5-11- синф ўқувчилари ўртасида "Она тилим-жон тилим" мавзусида онлайн иншолар танлови эълон қилинди.

Танлов шартлари –аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, миллий ўзликни англаш ва мустақил давлатчилик тимсоли бўлган, бебаҳо маънавий ҳазина, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида юксак куч-ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини оширишга доир қарашлар ва билимларни ифодалаш. Сўзга бўлган ҳурмат ҳисси ҳамда юксак тафаккурни намоён этиш.

Фарзандларингизга имконият яратиб беринг!

2020 йил 14 апрелига қадар туман халқ таълими бўлимининг https://t.me/insholartanlovi_toshloq телеграм гуруҳи орқали фарзандларингиз ёзган иншоларни онлайн жўнатишингизни сўраймиз. 

Танловда иштирок этинг!Тошлоқ туманида "Она тилим-жон тилим" мавзусида онлайн иншолар танловнии ўтказиш тартиби тўғрисидагиНИЗОМI. Умумий қоидалар.

Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасаларида, аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, миллий ўзликни англаш ва мустақил давлатчилик тимсоли бўлган, бебаҳо маънавий хазина, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида юксак куч – ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини оширишга доир қарашлар ва билимларни ифодалаш, сўзга бўлган ҳурмат ҳисси ҳамда юксак тафаккурни намоён этиш юзасидан “Она тилим-жон тилим” иншолар танловини (матнда танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди..

II. Танловни ўтказиш максади:

Танловнинг асосий мақсади қуйидагилардандан иборат:

-Мазкур танлов таълим муассасаларидаги ўқувчиларини ўз она тиллларига бўлган муҳаббат ҳис қилишга;

-ўсиб келаётган ёш авлодни ўз фикрини оғзаки ва ёзма тарзда баён қилишга;

-жамоат жойларида турли нутқий вазиятларда мустақил равишда фикрини баён этишга;

-оғзаки ва ёзма саводхонлик малакаларига эга бўлиш, китобхонлик маданиятини шакллантиришга;

-мулоқот ва нутқ маданиятини ривожлантириш холатни янада яхшилашга хизмат қилади.

III. Танлов таъсисчилари.

Туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши танлов таъсисчилари хисобланадилар.

IV. Танловни ўтказиш йўналишлари

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

Аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, миллий ўзликни англаш ва мустақил давлатчилик тимсоли бўлган, бебаҳо маънавий хазина, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида юксак куч – ўзбек тилининг нуфузи ва мавқейини оширишга доир қарашлар ва билимларни ифодалаш. Сўзга бўлган ҳурмат ҳисси ҳамда юксак тафаккурни намоён этиш. 

V. Танловни ташкил этиш.

Танловни ташкил этиш ва унинг ҳар бир босқичини юқори савияда ўтказиш таъсисчилар томонидан тузилган туман ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади.

Танловнинг қуйи босқичларини ўтказиш учун босқичларнинг тегишли ишчи гуруҳлари ҳудудларда таълим муассасаларидан бириктирилган мураббийлар бошчилигида, туман босқичида туман ҳокимининг маслаҳатчиси бошчилигида ташкил этилади. 

Танловнинг қуйи босқичлари ва танлов натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.

Ушбу Низомда белгиланган қоидалар асосида танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолашнинг холисона ва очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида танлов хайъатларини (қуйи боскичида 5 кишидан ва туман боскичида 10 кишидан) тузадилар.

VI. Танлов босқичлари ва уларнинг ўтказиш муддатлари.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

1-босқич - 10 апрелгача ўтказилиб, бу босқичда тумандаги барча таълим муассасаларида 5-11 синф ўқувчилари қатнашадилар. Таълим муассасаларидаги ишчи гуруҳлар томонидан ғолиб ўқувчилар рўйхати шакллантирилиб, туман ишчи гуруҳига тақдим этилади.

Туманда ўтказилган 1-боскич голибларини иншолари 2020 йил 10 апрель куни туман ишчи гурухига томонидан кўриб чиқилади.

2-босқич – 10 апрелдан 15 апрелгача туман хайъат аъзолари томонидан қуйи босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади. Туман босқичи ғолиблари 15 апрель куни аниқланади ва эълон қилинади. Туман ишчи гуруҳи томонидан ғолиб ўқувчилар иншолари вилоят халқ таълими телеграм каналига онлайн тарзда ташлаб берилади.

VII. Кўрик- танловни ўтказиш тартиби.

  Туман ишчи гуруҳи  танлов талаблари, қоидалари бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб боришади.

Танловнинг 1-босқичида ғолиб деб топилганлар буйича:

Ҳар бир синфлар кесимида 1-ўринни олган ўқувчи ҳақидаги қуйидаги ҳужжатларни туман ишчи гуруҳига тақдим этилади:

- таълим муассаса ишчи гурухининг 1-босқич якуни бўйича қарори;

-тақдим этилган иншолар;

Танлов иштирокчиси фаолияти танлов хайъати томонидан фақатгина онлайн тарзда назоратга олинади ва аниқланади.

Танлов иштирокчисининг умумий балларини ҳисоблаш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Танлов ғолибларини тасдиқловчи хужжат ишчи гуруҳининг йиғилиш қарори хисобланади. Қарор ишчи гурухи раиси ва масъул котиби томонидан имзоланади.

VIII. Танлов иштирокчиларини баҳолаш тартиби.

 Танловнинг туман босқичи ишчи гурух аъзолари, фаолиятларини алоҳида баҳолаш мезонини белгиловчи саволнома асосида ўрганади ва бу тўғрисида тегишли далолатномаларни тузади. Танловда 3, 4, 5 балл - баҳолаш тизимидан фойдаланилади.

IX. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш.

Танловнинг қуйи босқичи ғолиблари туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан ажратилган совғалар билан тақдирланади.

Танловнинг туман босқичи ғолиблари туман ҳокимининг мақтов ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Танловда иштирок этиш ва шартлари билан танишиш учун гуруҳга аъзо бўлинг.

телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳга кириш https://t.me/insholartanlovi_toshloq босинг.

А.ПЎЛАТОВ,

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ҳокимлигининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокимининг маслаҳатчиси.