Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугун Тошлоқда
2020-04-10 15:51:36 241
Тошлоқ туманидан 9 апрель соат 17:00га қадар 1197 Ишонч телефонига жами 91 нафар фуқароларимиз мурожаат этишган. Мурожаат этган фуқароларимизнинг 75 нафарларига озиқ-овқат маҳсулотлари сектор котиблари томонидан хонадонларига етказилди. Қолган 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бугун қаноатлантирилади.
* * *
Туман ҳокими Ш.Абдусаломов бошчилигида сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда барча магистрал ва маҳаллалардаги ички йўллар, озиқ-овқат дўконлари, савдо марказлари ҳамда хонадонларда кунлик дизенфекция ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишларни тез ва сифатли амалга ошириш мақсадида ҳар бир сектор ҳудудларига туман СЭО маркази ходимлари бириктирилган. Шунингдек туман йўллардан фойдаланиш УК ва қишлоқ хўжалиги техникалари жалб этилган.
* * *
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Тошлоқ тумани Департаменти томонидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарҳини асоссиз равишда ошириб сотишга қарши курашиш натижасида Қумариқ МФЙда биринчи навли унни қиммат нарҳда сотиб юрган автомашина эгаси билан олиб борилган профилактика ишида автомашинадаги 20 қоп ун кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга арзон нарҳларда сотилди.
* * *
Карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш, санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, дизенфекция ишларини бажаришда шарт-шароитлар бўлишини таъминлаш мақсадида маҳалла марказларида савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Сектор раҳбарлари, туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда нарх-наволарни сунъий ошмаслигининг олди олинмоқда. Шунингдек Фурқат МФЙда (2-мактаб ёнида) фуқароларнинг томорқадан унумли фойдаланишини таъминлаш мақсадида полиз экинларининг кўчат бозори ташкилланди. Шу ердан олинган кўчатлар кўчма савдо дўконлари орқали туманнинг энг чекка ҳудудларига қадар етказилиши таъминланмоқда.
* * *
Тошлок туманидаги мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бугун туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, вилоят миллий гвардия бошқармаси тезкор гуруҳи билан ҳамкорликда коронавирусни олдини олиш юзасидан радиоузел орқали ва маҳаллалар фаоллари билан тарғибот ишлари олиб борилди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.