Shrift o'lchami Rang Rasm

www.toshloq.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Уддабурон” фермер

×

 2020-05-19 19:04:15    169

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 15 май куни Мажбурий ижро бюросининг Тошлоқ туман бўлими  тезкор ходимлари томонидан электр энергиясидан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирлар ўтказиш жараёнида, Ёзёвон туман Иштирхон МФЙ Навбахор кўчасида жойлашган “Тошмирзабобо” боғдорчилик фермер хўжалигининг электр энергиясидан фойдаланиш аҳволи ўрганилганда, фермер хўжалиги раҳбарлари ҳозирги кунда юртимизда кечаётган пандемиологик карантин даврида бошқа саховатпеша тадбиркорлар каби аҳолини кам таъминланган қатламига хайрия улашиш ўрнига, аксинча вазиятдан унумли фойдаланиб, электр энергияси ҳисоблагичининг давлат муҳрини қасддан бузиб, уни олиб ташлаб, электр энергияси тармоғига тўғридан—тўғри улаб фойдаланаётганлиги аниқланган.  Мазкур ҳолат юзасидан тезкор ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, давлатга етказилган зарарни аниқлаб, тўлиқ ундириш чоралари кўрилмоқда.