Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Халқ стадионини бузишга ким рухсат берди?” сарлавҳали мақолага Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий баёноти
2020-06-04 17:38:36 272
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видеолавҳада Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Айланмажар МФЙ ҳудудидаги маҳалла стадионида ариқ қазилаётгани, аҳоли эса бундан норози бўлаётганлиги, шунингдек қандай асосга кўра стадион вайрон қилинаётганлиги, бунга ким рухсат берганлиги айтилган.
Мазкур масала юзасидан туман ҳокимлиги ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида жойига бориб ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш натижасида ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасида бўлиб, 2019 йил 1 июнь куни туман ҳокимининг 4612-сонли қарори билан Айланмажар маҳалла фуқаролар йиғини Айланмажар маҳалласида яшовчи фуқаро Расулова Муҳайё Комиловнага туман заҳирасида бўлган, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар тоифасига кирувчи ер майдонидан 0.25 га ер давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида суъний қопламали мини спорт майдончаси ва мини стадион қуриш бўйича ажратилганлиги аниқланди.
Мазкур масала бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер танлаш ва ажратиш комиссияси томонидан 2019 йил 24 январь кунида қурилишга ер майдони ажратиш тўғрисида далолатнома тузилган. Шунингдек тадбиркор томонидан белгиланган ер майдонидан ташқари бўлган, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини ташкиллаш учун аукционга қўйилган ер майдонидан ҳам ариқ қазилганлиги аниқланди. Ўрганиш давомида ўзбошимчалик билан қазилган ер майдонлари тўлиқ кўмилиб, муаммо жойида ҳал этилди.
Ҳозирда тадбиркор томонидан қарорда белгиланган тартибда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Тошлоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.