Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сенат Раиси ота-оналарга мурожаат қилди
2020-06-19 16:45:23 248
Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзлари аҳамияти бугун ошган бўлса ошганки, асло пасайган эмас.
Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас.
Қўпол эшитилгани билан аслида теран ахлоқий маънога эга бўлган “Эти сизники, суяги бизники”, деган гапларга афсуски, эскилик сарқити сифатида қаралмоқда. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.
Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб, ўқитувчига “ташланиш”дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди.
Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.
Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин, десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.
Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса, ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир.
Албатта, қонунда жавобгарлик белгилаб қўйиш билан бу каби муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди.
Бу ижтимоий онг даражасига етиши, умуммиллий ҳаракатга айланиши керак.
Танзила НОРБОЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси.