Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Вилоят ҳокими қабулида: Муаммолар ечимини топди
2020-06-20 18:25:12 267
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлимида вилоят ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг оммавий сайёр қабули ташкил этилди. Қабул жараёнида 25 нафар фуқаро қабул қилиниб, 27 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Қабуллар жараёнида муаммоларнинг 12 таси жойида ҳал этилди, 3 тасига эса ҳуқуқий маслаҳат берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 12 та масаланинг кўриб чиқилиши назоратга олинди. Жумладан, Кўлариқ МФЙ Кўлариқ кўчаси 15-уйда яшовчи Тоғаев Лутфуллонинг чорвачиликни ривожлантириш учун "Агробанк" туман филиалидан 150 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати жойида хал этилиб, кредит ажратиш учун тегишли хужжатлар қабул қилинди. Бугуннинг ўзида кредит ажратиб берилиши маълум қилинди.
Гузарбоши МФЙ Улуғбек кўчаси 25-уйда яшовчи Холматов Ҳамидулло туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидан томорқасида иссиқхона қурилиши учун субсидия ажратилишида амалий ёрдам бериш тўғрисида мурожаат қилди. Мурожаат жойида ҳал этилиб, шу куннинг ўзида Холматов Ҳамидуллонинг хонадонига икки сотихли иссиқхона қурилиши учун керакли жиҳозлар олиб бориб ўрнатиб берилди.
Турват МФЙ Мустақиллиқ кўчаси 75-уйда яшовчи Исақова Арофатхон қон томир касалликларини даволашга имтиёзли ордер берилиши тўғрисида мурожаат қилди. Бу мурожаат ҳам жойида ижобий ҳал этилиб, фуқаронинг даволаниши учун ордер берилди. Шунингдек қабул давомида яқинларининг касаллиги туфайли ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган Д.Нурматова ҳамда Н.Каримоваларнинг муаммолари ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.
Тошлоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.